“Манчестер Сити” барча замонлар рекордини ўрнатди
Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигасининг 3-турида ўз мухлислари кўз ўнгида Чехиянинг “Спарта” клубини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу натижа орқали “шаҳарликлар” Европанинг энг нуфузли турнири тарихидаги энг узоқ давом этган малубиятсиз учрашувлар сериясини қайд этди.
Хосеп Гвардиола шогирдлари 26 та учрашувдан бери мағлубиятга учрамаяпти. Бу кўрчаткични ҳисоблашда экспертлар учрашувнинг асосий вақти, яъни 90 дақиқани инобатга олади.
Аввалги рекорд “Манчестер Юнайтел”га тегишли бўлиб, сэр Алекс Фергюсон даврида улар 25 та учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия қайд этган эди.
Фикрлар