«Манчестер Сити» «Барселона» яримҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
«Барселона» ярим ҳимоячиси Томми Маркес ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб, жамоасини алмаштириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда спорт журналисти Грэм Бэйли хабар бермоқда.
Манбага кўра, 19 ёшли футболчига «Манчестер Сити» жиддий қизиқиш билдирган. Маркеснинг ўзи ҳам янги жамоага ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр, агар у ерда мунтазам майдонга тушиш имконияти юқори бўлса.
Томми Маркеснинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Шу вақтгача у асосий жамоа сафида жами 2 та ўйинда майдонга тушган, холос.

Фикрлар