"Манчестер Сити" бир мавсумда 50та ўйинда ғалаба қозонган биринчи инглиз жамоаси бўлди

  • 19 май, 2019, 11:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча “Манчестер Сити” “Уэмбли”да кечган баҳсда “Уотфорд”ни 6:0 ҳисобида енгиб, Англия кубогини қўлга киритди.

Tecno

B/R Football тарқатган хабарга қараганда “шаҳарликлар” бир мавсумда 50та ўйинда ғалаба қозонган биринчи инглиз жамоаси бўлишди.

Таъкидлаш керакки, бунгача  энг яхши натижа “Манчестер Юнайтед” (2008/09 мавсум 44) ва “Манчестер Сити”нинг (2017/18 мавсум 44) ўзига тегишли эди. Улар ўша мавсумларда жами 44тадан ғалабани қўлга киритишган.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” шунингдек бир мавсумда Англия кубоги, Англия лига кубоги ва Англия премьер-лигасида ғолиб чиққан тарихдаги илк жамоа бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!