“Манчестер Сити”: Бўлди, шу юлдузни оламиз!

CHERY AUTO

Ҳимоядаги кадрлар муаммолари фонида “Манчестер Сити” раҳбарияти жамоани янги ижрочилар билан кучайтириш масаласига жиддий эътибор қарата бошлади.

Tecno

“Шаҳарликлар” бу муаммоларни бартараф этиш мақсадида таркибга Англия миллий терма жамоаси ва “Кристал Пэлас” футболчиси Марк Гехини қўшиб оладиган бўлди.

The Independent нашрининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” аллақачон футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган.

Тахминларга кўра, 25 ёшли футболчи таклифларни кўриб чиқишга  тайёр. Аммо январда жамоани алмаштиришга қараганда, ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этишни маъқул кўрмоқда.

Бунга сабаб сифатида, ёзда шартлар молиявий жиҳатдан анча манфаатли бўлиши мумкин, чунки трансфер бепул амалга оширилади.

“Манчестер Сити” эса Гехини ўз лойиҳасига ишонтиришга қатъий бел боғлаган. “Кристал Пэлас” ҳам футболчини ярим йилдан кейин бепул йўқотмаслик учун келишувга рози бўлиши кутилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!