"Манчестер Сити" "бўрилар"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Англия Премьер-лигаси 29-турида "Манчестер Сити" "Вулверхэмтон" билан баҳс олиб борди ва қийинчилик билан ғалаба қозонди.

Ўйин "шаҳарликлар"нинг устунлигида кечди. 15-дақиқада Леандер Дендонкер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 61-дақиқада Конор Коуди ҳаммадан баланд сакраб, тўпни рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди. 80-дақиқада Габриэль Жезус жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба бериб, жамоасини яна бир бор олдинга олиб чиқди. 90-дақиқада Рияд Марез рақиб дарвозасига йўл топди. Ҳакам қўшиб берган дақиқаларнинг сўнггисида Габриэль Жезус очиқ қолган дарвозани ишғол қилди.

Ғалабадан сўнг "Манчестер Сити" 65 очко билан биринчи ўринда бормоқда, "Вулверхэмптон" эса 34 очко билан 12-ўрнида қолди.

  • 90+6'

    Ўйин якунланди.

  • 90+5'

    Видеотакрорда вазият қайта кўриб чиқилганидан сўнг офсайд йўқлиги аниқланди.

  • 90+5'

    Гол, бироқ офсайд сабаб гол бекор қилиниши мумкин, вазият ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.

  • 90+3'

    ГООООЛ! Габриэл Жезус очиқ қолган дарвозага тўпни жойлаб қўйди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    ГОООЛ! Рияд Марез рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

  • 90'

    Рубен Невеш ўрнини Оуэн Отасоуи эгаллади.

  • 89'

    Педру Нетунинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.

  • 88'

    Вулверхэмптон бурчакдан тўпдан ўйинга киритди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 86'

    Зарбалар бўйича статистика: 17:5.

  • 85'

    Бернарду Силва ўрнини Илкай Гюндоганга бўшатиб берди.

  • 80'

    ГООООЛ! Габриэл Жезус жарима майдони ташқарисидан зарба берди ва рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

  • 78'

    Рахим Стерлинг голли вазиятга чиқиб борди ва дарвозага зарба берди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 77'

    Манчестер Сити футболчиси бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячи хавфни бартараф этди.

  • 76'

    Рияд Марезнинг узатмасидан сўнг ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 74'

    Манчестер Сити футболчиси бурчакдан тўпни узатди, ҳимоячи тўпни қайтарди.

  • 72'

    Педру Нету қўполлиги учун хакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 70'

    Ажойиб пас. Педру Нету тўпни дарвозага жойлаб қўймоқчи бўлди, ҳимоячилардан бири хавфни қайтарди.

  • 68'

    Педру Нетунинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 68'

    Адама Траоре пасни қабул қилиб олди ва дарвозага зарба берди, ҳимоячи блок қўйди, тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди.

  • 66'

    Кевин Де Брюйненинг бурчакдан узатган пасига жамоадошларидан хеч ким ета олмади.

  • 66'

    Габриэл Жезус тўпни ўзига тўғрилаб олди ва дарвозага кучсиз зарба берди, Руи Патрисиу тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 64'

    Рияд Марез дарвозага зарба берди, бироқ тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

  • 61'

    ГООООЛ! Жуан Моутиньюнинг пасидан сўнг Конор Коуди барчадан баланд сакради ва тўпни рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди.

  • 61'

    Родри ҳужумда фол ишлатди, рефере ўйинни тўхтатди.

  • 58'

    Манчестер Сити футболчиларидан бири ўйин қоидасини бузди.

  • 55'

    Кевин Де Брюйне жарима майдонига тўпни узатиб берди, ҳимоячи тўпга биринчи бўлиб етиб келди.

  • 54'

    Манчестер Сити бурчак зарбасини амалга оширди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 52'

    Педру Нетунинг жарима майдонига пасини ҳимоячилардан бири қайтарди.

  • 49'

    Жоау Канселунинг зарбасига ҳимоячилардан бири блок қўйди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Ўйин якунланди.

  • 45'

    Гол, Эмерик Лапорт! бироқ лайнсмен байроғини кўтарди ва офсайдни қайд этди.

  • 44'

    Рияд Марез бурчакдан тўпни узатиб берди, ҳимоячилардан бири хавфни бартараф этди.

  • 44'

    Кевин Де Брюйненинг дарвозага берган зарбасига ҳимоячи блок қўйди, бурчак тўпи тепилади.

  • 42'

    Рияд Марез бурчакдан тўпни узатди, ҳимоячи тўпга биринчи бўлиб улгурди.

  • 41'

    Рияд Марез қулай вазията дарвозага зарба берди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпга блок қўйди, тўп майдондан ташқарисига чиқиб кетди.

  • 40'

    Жонни жамоасининг кам сонли ҳужумларидан бирини ташкил қилди, бироқ унинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 38'

    Рахим Стерлинг зарба бериш позициясига чиқиб борди ва дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ чиқди.

  • 35'

    Кевин Де Брюйне рақиб майдонига тўпни ошириб берди, бироқ Руи Патрисиу тўпни ушлаб олди.

  • 33'

    Бернарду Силванинг узатмасини ҳимоячилар қайтаршди.

  • 30'

    Рияд Марез рақиб майдонига пасни узатиб берди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпни қайтарди.

  • 29'

    Нельсон Семеду ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ унинг паси ноаниқ чиқди.

  • 27'

    Кевин Де Брюйне жарима майдонига тўпни узатди, бироқ жамоадошлари тўпга ета олишмади.

  • 24'

    Руи Патрисиу Рахим Стерлингга зарба бериш имкониятини қолдирмади.

  • 22'

    Крис Кавананинг фикрича, Эмерик Лапорт ўйин қоидасини бузди.

  • 20'

    Рияд Марезнинг узатмаси ноаниқ чиқди, ҳимоячи тўпни қайтарди.

  • 18'

    Бернарду Силва рақиб майдонига тўпни узатди, ҳимоячилардан бири пасни қайтарди.

  • 15'

    ГООООЛ! Леандер Дендокер тўпни қайтаришда хатоликка йўл қўйди ва ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

  • 13'

    Вулверхэмптон футболчиси ҳужумда фол ишлатди.

  • 12'

    Манчестер Сити футболчиси ўйин қоидасини бузди, хакам ўйинни тўхтатди.

  • 10'

    Кевин Де Брюйне бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилардан бири тўпни қайтарди.

  • 9'

    Кевин Де Брюйне дарвозага зарба бериш имкониятини топди, бироқ ҳимоячи зарбага блок қўйди.

  • 8'

    Рахим Стерлингнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 6'

    Рубен Диаш қўполлик ишлатди, хакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 5'

    Манчестер Сити тўпни ўзида назорат қилиб турибди.

  • 3'

    Манчестер Сити бурчак тўпини ўйин сифатида давом эттирди.

  • 3'

    Рахим Стерлингнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!