“Манчестер Сити” бразилиялик футболчи оляпти
Анлия Премьер-лигасида чемпионлик учун курашаётган “Манчестер Сити” таркибини сезиларли даражада кучайтириб боришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
“Шаҳарликлар” ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун “Рома”да ўйнаётган бразилиялик легионер Уэсли Франсани январь ойидаёқ ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.
Бу ўйинчи “Сити”нинг бугунги кундаги энг нозик нуқтасига айланган ўнг қанот ҳимоясига олиниши мўлжалланяпти. Бу ҳақда Globo хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Манчестер Сити” скаутлари футболчини ҳали у “Фламенго”да ўйнаган даврларидан бери кузатиб келади ва уни ишончли вариант деб ҳисоблайди. Клуб аллақачон трансфер масаласида “Рома” билан боғланиб, битим шартларини ўрганган. Манчестерликлар аниқ ҳаракатлари орқали Франса учун курашдаги рақобатчилари – “Тоттенхэм” ва “Ньюкасл”ни ортда қолдирган.
Бироқ “Рома” раҳбарияти ўз ҳимоячисини жаҳон чемпионатигача сотиш ниятида эмас.
Жорий мавсумда 22 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 23 та ўйин ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, рақиблар дарвозасига 3 та гол уришни ҳам уддалади. Transfermarkt унинг қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.



Фикрлар