"Манчестер Сити" бу мавсум учинчи ўйинда гол кирита олмади

“Манчестер Сити” кеча Англия кубоги 1/8 финал босқичи доирасида “Уиган”дан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва ушбу турнирдаги юришини якунлади.

“Шаҳарликлар” мавсумда учинчи бор рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади. Қизиғи, шу уч ўйиннинг иккисида рақиблар қуйи дивисион вакилларидир.

Октябрда “Манчестер Сити” Англия Лига кубоги доирасида “Вулверхэмптон” билан ўйинда (0:0, пенальтилар серияси 3:1) ва АПЛ доирасида декабр ойида “Кристал Пэлас” билан учрашувда рақиб дарвозасига йўл топа билмаган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!