“Манчестер Сити” бу ўйинчини кетказиб хато қилган

  • 10 сентябрь, 13:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзи бошқарувни қўлга олганидан буён қайси футболчининг кетиши хато бўлгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Tecno

Мен ҳеч қандай иккиланишларсиз Хесус Навас, деган бўлардим. Бу футболчи биз билан узоқроқ муддат қолиши керак эди, - деди испаниялик бош мураббий.

Хесус Навас “Севилья” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу жамоадаги профессионал фаолиятини 2004 йили бошлаган ўнг қанот ҳимоячиси 2013 йили “Манчестер Сити”га кўчиб ўтди. “Шаҳарликлар” сафида тўрт йил тўп тепганидан кейин Навас қадрдон жамоасига қайтиб кетди.

“Манчестер Сити”га 2016 йили бош мураббий этиб тайинланган Хосеп Гвардиола Хесус Навас билан бир йил бирга ишлади.

Хесус Навас фаолиятини 2025 йилнинг январида якунлади. У клублар миқёсида 888 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 47 та гол ва 156 та ассист ёздириб қўйган.

Испания терма жамоаси сафида 56 марта майдонга тушиб, 5 та гол урган ҳимоячи 2010 йили жаҳон чемпиони, 2012 ва 2024 йилларда Европа чемпионатлари ғолиби ва 2023 йили УЕФА Миллатлар лигасида бош соврин соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!