“Манчестер Сити” бугун навбатдаги трансферини эълон қилади

"Лидс" ярим ҳимоячиси Калвин Филлипс "Манчестер Сити"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда “Sky Sports” нашри хабар берди.

26 ёшли англиялик бугун, 1 июль куни Манчестер клуби учун тиббий кўрикдан ўтади.

Аввалроқ, “шаҳарликлар” ярим ҳимоячининг трансферини 45-50 миллион фунтга келишиб олгани ҳақида маълум қилинганди.

26 ёшли Филлипс ўтган мавсумда “товуслар” сафида барча мусобақалар доирасидаги 23 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта ассистни ўз номига ёздириб қўйган. Унинг “Лидс” билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

“Сити” яқинда “Боруссия Д” футболчиси Эрлинг Холанд харидини ҳам амалга оширган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!