“Манчестер Сити” чемпионлик учун даҳшатли сумма олади

“Манчестер Сити” Англия чемпионатидаги ғалабаси учун 166 миллион фунт атрофида мукофот пули олади, деб хабар тарқатди Daily Mail нашри.

Манбанинг таъкидлашича, бу сумма ички ва халқаро телетрансляциялар шартномасидан келадиган улуш, мусобақа жадвалидаги якуний  позицияга ажратиладиган маблағ, лиганинг тижорий даромадларидан улуш, Буюк Британия телевидениесида жонли трансляцияларда мунтазам иштироки учун бериладиган бонуслардан шаклланади.

166 миллион фунт Англия Премьер-лигаси тарихида ғолибга бериладиган рекорд даражадаги мукофот пули ҳисобланади. Ўтган йили Хосеп Гвардиола жамоаси чемпионатдаги ғалабаси учун 153 миллион евро билан тақдирланган эди.

Маълумотларга қараганда, Премьер-лиганинг 20 та иштирокчиси мавсумдаги иштироки учун умумий ҳисобда 2,7 миллиард фунт стерлинг олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!