"Манчестер Сити" дарвозабони ўзига янги жамоа топди

"Манчестер Сити" дарвозабони Штефан Ортега фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоаси сафида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Фабрицио Романо маълум қилди.

Манба маълумотига кўра, германиялик посбон "шаҳарликлар" сафини тарк этиб, "Ноттингем Форест"да фаолиятини давом эттиришга қарор қилган. Таъкидланишича, Ортега "ўрмончилар" билан жорий мавсум охиригача мўлжалланган битимни имзолашни режа қилган.. 

Маълумот учун, Штефан "Сити" сафида 2022 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида посбон 56 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 25 тасида ўз дарвозаси дахлисизлигини сақлаб қолган.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!