"Манчестер Сити" ЕЧЛда ўз тарихидаги энг тезкор голни ўтказиб юборди

Ўйиннинг 44-сониясидаёқ Исхак Бельфодиль Эдерсон Мораес билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни очди.

Бу "шаҳарликлар"нинг ЕЧЛда ўтказиб юборган энг тезкор голи бўлди. Бундан олдинги рекорд ўша вақтларда ЦСКАда ўйнаган Сейду Думбияга тегишли эди. У 2014 йилда "Манчестер Сити" дарвозасини 98-сонияда ишғол қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!