"Манчестер Сити" энди "Челси"дан юқорида туради!

Кеча “Лестер” сафарда “Манчестер “Юнайтед” (2:1) устидан ғалаба қозонди ва натижада "Манчестер Сити" муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.

“Шаҳарликлар” учун бу ўз тарихларидаги 7-чемпионлик бўлди. Эътиборлиси, “Сити” бу борада "Челси"ни ортда қолдиришга эришди. “Аристократлар” шу кунгача 6 марта Англия чемпиони бўлган.

Бундан ташқари, "Манчестер Сити" Англия чемпионатида энг кўп ғолиб бўлган клублар рейтингида "Сандерленд"ни (6) ҳам ортда қолдирди ва 5-ўринга кўтарилди. Бу борада “Сити”дан юқорида "Манчестер Юнайтед" (20), "Ливерпуль" (19), "Арсенал" (13) ва "Эвертон" (9) бор.

Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" сўнгги 4 мавсумда 3-марта премьер-лигада ғолиб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!