«Манчестер Сити» Энсо Фернандес билан музокараларни тезлаштирмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» яқин кунларда «Челси» билан аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандес трансфери бўйича музокараларни фаоллаштиришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда "Football Insider" нашри.

25 ёшли футболчи трансферлар ойнаси ёпилиши арафасида «шаҳарликлар» бош мураббийи Энцо Мареска учун устувор мақсадлардан бирига айланган. Мареска Лондондаги клубда бирга ишлагани сабаб Фернандеснинг имкониятларини яхши билади ва уни жамоага қўшиб олишга шахсан қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, «Челси» аргентиналик ярим ҳимоячидан муносиб таклиф тушган тақдирда воз кечишга тайёр. Аввалроқ лондонликлар футболчини 120 миллион фунтга баҳолаган ва музокараларни якунлаш учун муддат белгилаган эди, бироқ бу муддат келишувсиз тугади.

Томонлар 1 сентябрда трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ўзаро мақбул келишувга эришишга умид қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!