"Манчестер Сити" футболчиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади

  • 18 декабрь, 06:00
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити"нинг иқтидорли ва ёш футболчиси Дивайн Мукаса жамоадоши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Ҳусановдан ўтиб кетиш жуда қийин. У жуда тез ва ҳақиқатан ҳам чаққон. "Брентфорд"нинг деярли барча хавфли ҳужумларини тўхтатди ва гол бўлиши мумкин бўлган вазиятларнинг барчасини бартараф этди. Шунинг учун уни алоҳида эътироф этиш керак",— деди Мукаса City Studios нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, "шаҳарликлар" Англия Лига кубогининг чорак финалида "Брентфорд"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Хосеп Гвардиола шогирдлари ярим финалда "Ньюкасл" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!