"Манчестер Сити" футболчиси "Барселона"га ўтмоқчи
Ляпорт "Манчестер Сити"ни тарк этиб, "Барселона"га ўтмоқчи.
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Ляпорт ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи. "Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, испаниялик ҳимоячи "Барселона"га ўтишни афзал кўрмоқда. 28 ёшли футболчининг вакиллари аллақачон Каталония клуби вакиллари билан алоқага чиққан.
Шу билан бирга, каталонияликлар бош мураббийи Хави Эмерикни ўз жамоасида кўришни хоҳлайди. Ёш мутахассисга чап оёқда ўйнай оладиган марказий ҳимоячи керак.
Маълумот учун, нуфузли "Transfermarkt" портали Испания терма жамоаси аъзосини 38 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар