"Манчестер Сити" футболчиси "Боруссия"га ўтиши мумкин

"Боруссия" "Манчестер Сити"дан Ян Кутони сотиб олиша ҳаракат қилмоқда. Бу борада томонлар ўртасида музокаралар давом этяпти, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. 

Журналистнинг сўзларига кўра, ушбу трансфер учун "шаҳарликлар" 30 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган. Аммо "Боруссия" 20+5 миллион евро тўлашни истамоқда. Агарда клублар келишиб олишса, бразилиялик вингер Германияга йўл олади. 

Куто 2020 йилда "Куритаба" клубидан "Манчестер Сити" томонидан 6 миллион евро эвазига сотиб олинган. Шундан кейин футболчини клуб "Брага" ва "Жирона" жамоаларига ижарага берди. Ушбу ёзда у клуб таркибига қайтган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!