"Манчестер Сити" футболчиси Ҳусанов билан яхши муносабатда эканини айтди
"Манчестер Сити" АПЛнинг 22-тури доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув арафасида "шаҳарликлар" ҳимоячиси Макс Aллейн ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, жамоадоши Абдуқодир Ҳусанов билан муносабатлари яхши эканини таъкидлади.
"Бу мен учун биринчи дерби, биринчи тажриба. Жуда ҳам ҳаяжонддаман. Атмосфера ажойиб бўлишига ишонаман, интиқлик билан кутяпман. Бу ҳақда эртага ва индинга тайёргарлик кўриб, муҳокама қиламиз. Мен Абдуқодир Ҳусанов билан жуда яхши алоқа ўрнатиб улгурдим", — деди Aллейн.
Шунингдек, у "Манчестер Сити"даги фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:
"Бу пайтгача ҳаммаси жуда шиддатли ўтди, ҳар сонияси ёқди, ҳеч нарсани алмаштирмасдим. “Уотфорд”даги фаолиятимни ёқтирмаганман демайман, аммо асосий мақсад — бу ерга қайтиш, футболдан завқ олиш эди. Ҳозир эса бундан жуда мамнунман".
Маълумот учун, беллашув 17 январь куни 17:30'да старт олади.



Фикрлар