"Манчестер Сити" футболчиси жамоани тарк этишга қарор қилди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" вингери Оскар Бобб қишки трансфер ойнасидаёқ жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Fotball Insider" нашри хабар бермоқда. 

Tecno

Манба маълумотига кўра, Боббни жорий трансфер ойнасидаёқ "Сити"дан кетиши эҳтимоли ортган, чунки Антуан Семеньо жамоага келганидан сўнг унинг асосий таркибига кериши янада қийинлашган. Айни вақтда Оскарнинг хизматларига "Тоттенхэм", "Кристал Пэлас" ва "Боррусия Дортмунд" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. 

22 ёшли футболчининг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 25 миллион еврони ташкил этади. 

Эслатиб ўтамиз, норвегиялик вингер жорий мавсум Гвардиола қўл остида 15 та учрашувда майдонда ҳаракат қилиб, 1 та голли узатма амалга оширишга эришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!