"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Патрик Робертс мавсумни "Мидлсбро"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

“Мидлсбро” 22 ёшли футболчини жорий мавсум якунига қадар ижарага олган.

Таъкидлаш керакки бу Робертс учун фаолиятидаги 4-ижара жамоаси бўлди. Унгача бу "Селтик", "Жирона" ва "Норвич" клубларида ҳам вақтинча тўп сурган.

Маълумот учун, Робертс 2015 йилдан буён “Манчестер Сити” аъзоси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида “шаҳарликлар” сафида бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушган холос. Унинг трансфер нархи эса 3,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)