«Манчестер Сити» футболчиси Нунес унга қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнаш ёқмаслигини айтди
«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Матеус Нунес ўзининг фланг ҳимоячиси сифатида ўйнашидан мамнун эмаслигини очиқ тан олди. У табиий равишда яримҳимоячи ҳисобланади, аммо жамоанинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола португалиялик футболчини бир неча бор ҳимоя чизиғида қўллаган эди.
«Дўстларимга доим: “Мен фланг ҳимоячиси эмасман”, деб айтардим. Улар эса ҳар сафар: “Ҳа, лекин сен бу позицияда жуда яхши ўйнаяпсан”, деб жавоб қайтаришарди. Жамоадошларим — Бернарду [Силва] ва Рубен [Диаш] ҳам шу гап билан тинч қўймасди, доим: “Сен бу ўринда жуда яхши ўйнадинг, шунчаки қабул қил”, дерди. Мен эса: “Йўқ-йўқ-йўқ”, деб туриб олардим. Шундай тарзда давом этарди. Лекин бир пайт келиб, атрофингдагилар нима деяётганига эътибор беришингга тўғри келади. Буни бутун умр инкор қилиб бўлмайди, акс ҳолда имкониятингни қўлдан бой беришинг мумкин. Агар мен шундай қилганимда, албатта, шу имкониятдан маҳрум бўлардим», — дея Нунеснинг сўзларини келтиради The Athletic.

Фикрлар