"Манчестер Сити" футболчиси тарихий рекордни такрорлади

TIGGO 2 PRO

Англия Премьер-лигасининг 23-тури доирасида "Манчестер Сити" 3:1 ҳисобида "Челси" устидан зафар қучди. 

Мазкур учрашув давомида манчестерликлар дарвозабони Эдерсон фаолиятидаги 5-голли узатмани амалга ошириб, тарихий рекордни такрорлади.   

Хабарингиз бор, беллашувнинг иккинчи голига бразилиялик посбон ассистентлик қилди. Яъни унинг узатмасидан сўнг Эрлинг Ҳоланд "шаҳарликлар"ни олдинга олиб чиқди. Шу боис, Эдерсон фаолияти давомидаги 5-голли узатмага муаллифлик қилиб, Премьер-лига рекордини такрорлади. Бу кўрсаткич авваллари "Тоттенхэм"нинг собиқ футболчиси Пол Робинсонга тегишли эди.

Маълумот учун, 31 ёшли посбон жорий мавсумда 15 та тўқнашувдада 20 та гол ўтказиб, 3 та баҳсда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию