"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “шпорлар” тез орада 26 ёшли англиялик футболчини ижарага олади.

Стоунз ўтган мавсум “Манчестер Сити” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг трансфери эса 36 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)