"Манчестер Сити" футболчиси янги мавсумни Лондон клубида давом эттириши мумкин

"Манчестер Сити"да тўп сураётган 29 ёшли испаниялик ҳимоячи Эмерик Ляпорт фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, футболчининг хизматларига "Кристал Пэлас" қизиқиш билдирмоқда. Ляпортнинг ўзи ҳам "шаҳарликлар" сафидаги келажагига ишончи комил эмас ва шу сабабли фаолиятини Лондон жамоасида давом эттириш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Эмерик ўтган 2022/2023 йилги мавсумда “Сити” таркибида барча мусобақаларда жами 24та ўйинда майдонга тушди. Унинг манчестерликлар билан тузган амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ўрталаригача ҳисобланган. Унинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!