
"Манчестер Сити" футболчисига "Рома" ва "Жирона" даъвогарлик қилмоқда
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Клаудио Эчеверри жамоани тарк этиши мумкин. Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 19 ёшли аргентиналик футболчини "Рома" ва "Жирона" ўз сафига қўшиб олишга интилаяпти.
Маълумотларга кўра, ўйинчи Италия клубига ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Манчестер Сити" уни "Жирона"га ижарага бериш тарафдори. Ҳозирча музокаралар давом этяпти.
Эслатиб ўтамиз, Эчеверри 2024 йил бошида "Ривер Плейт"дан сотиб олинган, аммо фақат жорий йилнинг январидан бошлаб "шаҳарликлар" таркибига қўшилган. У жамоа сафида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол уришга ҳам эришди.
Фикрлар