"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартиради. Бу ҳақда журналист Никол Скира хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 20 ёшли испаниялик футболчи "Барселона"га ўтишга розилик билдирган. У каталонияликлар билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Яқин вақтлар ичида бу ҳақда расман эълон қилиниши кутилмоқда.

"Шаҳарликлар" ушбу трансфердан ҳеч қандай пул ишлаб ололмайди. Чунки Гарсия “Барса”га эркин агент сифатида йўл олади.

Эрик Гарсия жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали унинг нархини 20 млн еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)