"Манчестер Сити"га суперюлдузнинг нархини айтишди
«Манчестер Сити» «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни ўз сафига қўшиб олиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио сайтида хабар берилди.
Маълумотларга кўра, «шаҳарликлар» аргентиналик юлдуз футболчининг трансфери бўйича келишувга жуда яқин турибди.
Клуб ушбу битимни жорий ҳафта охирига қадар расмийлаштиришни режалаштирган. «Челси» эса Фернандес учун 140 миллион евро талаб қилаётгани айтилмоқда.
Энцо Фернандес Лондон клуби шарафини 2023 йил қишидан буён ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у жамоа таркибида 54 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар