“Манчестер Сити” Гвардиола ўрнига икки мураббий танлади

  • 23 Oct 15:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Ситини 2016 йилдан бери муваффақиятли бошқариб келаётган Хосеп Гвардиоланинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси ёзда якунланади.

Tecno

Манчестерликлар испан мутахассиси клубдаги фаолиятини давом эттиришини истаяпти ва янги шартнома бўйича музокарага тайёрланмоқда.

Гвардиоланинг ўзи якуни қарорга келгани йўқ. Бироқ кейинги пайтда терма жамоада фаолият юритиш хоҳиши борлигини таъкидлаган.

TodoFichajes нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Сити” мутасаддилари ҳар эҳтимолга қарши бошқа бош мураббий топиб қўйишга қарор қилди.

Гвардиоланинг ўрнига асосий даъвогар сифатида “Байер”ни илк бор Бундеслига чемпионатига айлантирган Хаби Алонсо танланди. Бироқ бу мутахассисни “Реал” ҳам Карло Анчелоттидан кейин Мадридга келишга чорлаяпти.

“Шаҳарликлар” захира варианти сифатида “Жирона”ни кучли жамоалар сафига қўша олган Мичелни ҳам рўйхатга киритди. Бу мураббийниолиб келиш қийин бўлмайди. Чунки “Жирона” ҳам “Манчестер Сити”га эгалик қилувчи City Football Group холдингига қарашли клуб ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!