"Манчестер Сити" ҳимоячиси 10 кунга сафдан чиқди
“Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Жон Стоунз жароҳат олди.
Manchester Evening News нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли англиялик футболчи сон мушакларидан жароҳат олган ва айнан шу сабабли у “Тоттенхэм”га (2:2) қарши бўлиб ўтган ўйинни ўтказиб юборган.
“Шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиоланинг сўзларига кўра Стоунз яна тахминан 7-10 кун майдонга туша олмайди.
Фикрлар