“Манчестер Сити” ҳимоячиси 3 ой майдонга туша олмайди
Ads

“Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Бенжамен Мендининг жароҳати қай даражада эканлиги маълум бўлди.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг сўзларига кўра франциялик футболчи камида 3 ой майдонга туша олмайди. У ўтган ҳафта тиззасидан муваффақиятли операция қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Менди 2018 йил охиригача майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.