"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Барса" таклифига жавоб берди
«Манчестер Сити» клуби таркибида ҳаракат қилаётган крайний ҳимоячи Йошко Гвардиол бир пайтлар «Барселона»нинг трансфер рўйхатида бўлган.
Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, каталонияликлар 2025 йилнинг охирига бориб Гвардиолни сотиб олишни режалаштирган. Клуб раҳбарияти уни ҳимоя чизиғини кучайтириш учун энг мос номзод деб ҳисоблаган.
Бироқ бу режа амалга ошмади: «Манчестер Сити» асосий таркиб футболчисини сотишга рози бўлмади, футболчининг ўзи эса жамоани тарк этиш истагини билдирмади. Ёзги мавсумда Гвардиол «шаҳарликлар» билан шартномасини 2031 йилгача узайтирди.
Жорий мавсумда 24 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда етти ўйинда майдонга тушди, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва икки голли узатма муаллифига айланди.
Transfermarkt портали экспертлари Гвардиолнинг бозор қийматини 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар