"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Акенинг хизматларига "Борнмут" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. 

Tecno

Инглиз ОАВларида тарқалган маълумотга кўра, "олчалар" қишки трансфер ойнасида нидерландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни режа қилган. Аке ҳам "Манчестер Сити"дан кетишни истамоқда. Бунга сабаб, яқинлашиб келаётган мундиал олдидан футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди. Шунингдек, Натаннинг хизматларига "Атлетико Мадрид", "Барселона" ва АПЛнинг бир нечта жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

30 ёшли футболчининг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Аке жорий мавсум Гвардиола қўл остида 16 та учрашувда майдонда ҳаракат қилишга эришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!