«Манчестер Сити» ҳимоячиси Нунес — клубдан Гвардиола кетиши ҳақида гапирди
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Матеус Нунес жамоани тарк этаётган бош мураббий Хосеп Гвардиола билан хайрлашув қандай кечгани ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, Гвардиола билан охирги учрашув жуда ҳиссий руҳда ўтган.
«Кўпчилик кўз ёшини тийолмади. Пеп эса эҳтиросларга берилмади, у шунчаки бу жараённи имкони борича тезроқ якунлашни истади. Унинг чиндан ҳам клубни тарк этаётгани аён бўлди, бу ҳақида гапириш осон эмас. Бизга жуда катта ҳисса қўшган, клубни қайта-қайта эришиши қийин бўлган даражага олиб чиққан инсон билан хайрлашиш жуда оғир. У қилган ишлар ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли. Вақт ўтиши билан жуда кўп нарса ўзгаради. Мен бу жамоада у келганидан олдин ўйнамаганман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам хайрлашиш осон эмас», — дея Нунеснинг сўзларини келтиради The Athletic.

Фикрлар