"Манчестер Сити" ҳимоячисини ортга қайтарди
"Манчестер Сити" клуби 20 ёшли ҳимоячи Макс Аллейнни ортга қайтарди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Айни вақтда "шаҳарликлар"нинг 3 нафар ҳимоячиси сафдан чиққан. Рубен Диаш, Йошко Гвардиол ва Жон Стоунз шулар жумласидандир. "Сити" ҳимоядаги муаммоларни бартараф этиш учун мавсум аввалида "Уотфорд"га ижарага берган ёш ҳимоячисини ортга қайтарди.
Қайд этиш лозим, Аллейн жорий мавсум Чемпионшипда 16 учрашувда иштирок этган.



Фикрлар