"Манчестер Сити" ҳужумчисига АПЛнинг иккита клуби қизиқиш билдирмоқда
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Омар Мармушни АПЛнинг икки жамоаси ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда.
"ТЕАМtalk" нашри берган маълумотга кўра, АПЛ пешқадамларидан бири бўлган "Астон Вилла" жамоаси мисрлик футболчи ёрдамида ҳужум чизиғини кучайтириши режа қилган. Бундан ташқари, Мармушнинг хизматларига "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳарликлар" эса мавсум ўртасида форвардни сотиш ниятида эмас.
26 ёшли футболчининг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 65 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Сити" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, мисрлик ҳужумчи жорий мавсум Гвардиола қўл остида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.



Фикрлар