«Манчестер Сити» ҳужумчисиз қолди
Антуан Семеньо тўпиқдаги шиш сабабли Гана терма жамоасининг 2027 йил Африка миллатлар кубоги саралаш ўйинларини ўтказиб юборди.
«Манчестер Сити»нинг флангда ҳаракат қилувчи ҳужумчиси Антуан Семеньо соғлиги билан боғлиқ муаммолар сабабли Гана терма жамоасининг яқиндаги ўйинларини ўтказиб юборишига тўғри келади. Бу ҳақда 3NewsGH нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, футболчи тўпиқдаги шиш сабаб майдондан четлатилган ва шунинг учун 2027 йилги Африка миллатлар кубоги саралаш босқичидаги навбатдаги ўйинларда миллий жамоасига ёрдам бера олмайди.
Жорий мавсумда 26 ёшли Семеньо барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда етти ўйинда майдонга тушди. У икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва учта голли узатма муаллифига айланди.
Қайд этиш жоизки, вингер ҳар бир учрашувни асосий таркибда бошлаган ва фақат битта ўйинда ўйин давомида алмаштирилган.

Изоҳлар (0)