“Манчестер Сити” иккита катта трансферга қўл урмоқда
“Манчестер Сити” раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар таркибни янада кучайтиришни режалаштирмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо ўз тармоқларида хабар тарқатиб, “шаҳарликлар” икки нафар футболчини нишонга олганини маълум қилди.
Манбага кўра, Англия чемпионлари ўз сафига “Вест Хэм”дан Лукас Пакета ва Франция чемпионати вакили “Ренн”дан Жереми Докуни олиб келмоқчи.
Пакетанинг шартномаси 2027 йилнинг ўртасигача тузилган ва бу ўйинчини олиш учун Гвардиола жамоаси камида 45 миллион евродан воз кечиши керак.
“Ренн” бельгиялик футболчисини 28 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳар икки ўйинчи ҳам “Манчестер Сити” сингари гранд клубга кўчиб ўтишга қарши эмас.
Фикрлар