“Манчестер Сити” Италияда ўйнаб юрган Винисиусни сотиб олмоқчи
"Рома"нинг бразилиялик 22 ёшли ҳимоячиси Уэсли Винисиус Англия Премьер-лигасининг топ-клубларидан бирининг сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, бу футболчини "Манчестер Сити" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Инглиз клуби раҳбарияти Уэслини сотиб олиш учун 50 миллион евро ажратишга тайёр.
Ўнг қанот ҳимоячи ўтган йилнинг ёзидан бери Рим жамоаси сафида тўп суриб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2030 йил июнь ойи охирида тугайди.
Уэсли жорий мавсум "бўрилар" сафида 29 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фикрлар