"Манчестер Сити" ЖЧнинг энг яхши футболчисини бутунлай бериб юбормоқчи эмас

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Келечи Ихеаначо “Лестер” га ўтишга яқин турибди. Инглиз ОАВда ёзишларича, трансфер суммаси 25 млн фунтга тенгдир.

Хабарларга қараганда, “Манчестер Сити” Ихеаначодан бутунлай воз кечмоқчи эмас. Шу боис, унинг шартномасида 50 млн фунт эвазига “шаҳарликлар” сафига қайтиши мумкинлиги борасида банд бўлиши айтилмоқда.

Ихеаначо “Манчестер Сити” тарбияланувчиси саналади ва ҳозирга қадар клуб сафида 64 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Қайд этиш жоиз, Ихеаначо 2013 йил БААда ўтган ЖЧнинг энг яхши футболчиси бўлган эди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!