"Манчестер Сити" "Жирона" аъзосига кўз тикди

"Жирона"да ижарада ўйнаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Савио фаолиятини Англия Премьер-лигасининг топ-клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, 19 ёшли футболчига "Манчестер Сити" клуби қизиқмоқда. Англия клуби футболчининг ҳуқуқларига эга бўлган "Труа"га трансфер учун 30 миллион евро тўлашга тайёр.

Жорий мавсумда Савио “Жирона” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва бешта гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан тузилган меҳнат шартномаси мавсум охиригача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!