"Манчестер Сити" клубида 4 та коронавирус ҳолати аниқланди

"Манчестер Сити" клубининг икки футболчисида коронавирус аниқланди. Бу ҳақида клуб расмий сайти маълум қилди.

Қанот ҳимоячиси Кайл Уокер ҳамда ҳужумчи Габриэль Жезус ушбу инфекцияни юқтириб олганлиги ҳақида маълумот берилди. Футболчилардан ташқари, жамоанинг яна икки нафар ходимида вирус аниқланган. Энди улар яқин кунларни изоляцияда ўтказишига тўғри келади.

"Шаҳарликлар" 13 ўйинда 23 очко тўплаган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 8-ўринни банд этган. Кейинги учрашувни улар "Ньюкасл"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!