“Манчестер Сити” кузатув остига олинди
Ads

Ушбу мавсум янги футболчилар учун 220 млн фунт сарф этган “Манчестер Сити” клуби УEФА вакиллари томонидан кузатув остига олинди. Улар молиявий фэйр-плей амалиётига қанчалик амал қилинганини тафтиш қилишмоқчи.

2014 йилда айнан “Манчестер Сити” хамда ПСЖ клублари ушбу масала туфайли жазоланишган эди.

Ўшанда, жамоалар ЕЧЛда бошқа жамоалар сингари 23 эмас, балки, 21 футболчини рўйхатдан ўтказишга мажбур бўлган эдилар.

Қайд этиш жоиз, “Манчестер Сити”нинг сарф этган  пуллари миқдори яна ошиши мумкин. Боиси, ОАВда ёзилишича, “шаҳарликлар” Килиан Мбаппе ёки Алексис Санчесни сотиб олишни режа қилганлар.