“Манчестер Сити” машҳур юлдузи билан хайрлашадиган бўлди
“Манчестер Сити”нинг машҳур ҳимоячиси Кайл Уокер жорий мавсум якунланиши билан клубни тарк этиб, бошқа жамоага кетиши кутилмоқда.
Daily Star нашрининг маълум қилишича, клуб раҳбарияти тажрибали ўйинчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга ва уни қўйиб юборишга тайёрлигини билдирган.
“Шаҳарликлар” Уокерни 15 миллион еврога баҳоламоқда. 34 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган.
Кайл Уокерга Саудия Арабистони клублари даъвогарлик қилмоқда. Ҳимоячи учун курашда “Ал-Аҳли” фоварит экани айтиляпти.
Кайл Уокер “Шеффильд Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланади. Англияда бир неча клублар шарафини ҳимоя қилган футболчи “Манчестер Сити”га 2017 йили олиб келинган эди.
У шу пайтга қадар “шаҳарликлар” сафида 308 та учрашувда қатнашиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, олтита гол ва 23 та ассист муаллифи бўлган.
Фикрлар