"Манчестер Сити" Махрезни қанчага сотмоқчи?
"Манчестер Сити" клуби ёзги трансферлар даврида жазоирлик ярим ҳимоячиси Риёд Махрезни сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, “шаҳарликлар” 29 ёшли футболчини 90 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Унга эса ПСЖдан қизиқиш бор.
“Манчестер Сити” еврокубоклардан дисквалификация қилингани боис Махрезнинг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.
Риёд Махрез жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 37 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 14 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар