"Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия"га имконият қолдирмади

УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида "Манчестер Сити" "Боруссия Мюнхенгладбах" билан тўқнаш келди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

Венгрияда жойлашган "Пушкаш-Арена" мезбонлигида ўтган баҳсда Бернарду Силва ва Габриэл Жезуснинг киритган голлари "шаҳарликлар"га ғалабани туҳфа этди. Жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 17 март куни бўлиб ўтади.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    Кристоф Крамер жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам беришмоқда.

  • 90+2'

    Ферран Торреснинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Рами Бенсебаини рақибига қўполлик ишлатди, рефере ўйин қоидасини бузди.

  • 87'

    Йонас Хофманн ўрнига Ханнес Вольф ўйинни давом эттиради.

  • 86'

    Йонас Хофманн жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам беришмоқда.

  • 84'

    Йонас Хофманн жарима майдони ичида йиқилиб тушди, бироқ хакам пенальти йўқлигини маълум қилди.

  • 83'

    Рияд Марез тўпни тўхтатмасдан дарвозага зарба берди, Янн Зоммер зарбани қайтарди.

  • 80'

    Габриэл Жезус ўрнига Серхио Агуэро ўйинга қўшилди.

  • 80'

    Фил Фоден захирага олинди, Ферран Торрес майдонга тушди.

  • 78'

    Фил Фоден рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 76'

    Маттиас Гинтернинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 74'

    Ларс Штиндль ўрнига Бреел Эмболо ўйинни давом эттиради.

  • 72'

    Жоау Канселу тўпни эгаллашда хатоликка йўл қўйди ва рақибига қўполлик ишлатди.

  • 68'

    Рахим Стерлинг ўрнини Рияд Марез ўйинга қўшилди.

  • 64'

    ГООООЛ! Габриэл Жезус яқин масофадан тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 63'

    Алaссан Плеа ўрнини Маркус Тюрам эгаллади.

  • 63'

    Штефан Лайнер ўрнини Валентино Лазарога бўшатиб берди.

  • 61'

    Аймерик Лапорт тўпни жарима майдонига узатди, бироқ пас ноаниқ чиқди.

  • 60'

    Фил Фоден жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 60'

    Денис Закария тўпни узатишда хатоликка йўл қўйди.

  • 58'

    Бернарду Силва жарима майдони ичида тўпга зарба бермоқчи бўлди, бироқ ҳимоячилар унга ҳалақит беришди.

  • 54'

    Габриэл Жезус дарвозага зарба берди, бироқ ҳимоячилар блок қўйди.

  • 53'

    Рубен Диаш рақибига қўполлик ишлатди, хакам ўйинни тўхтатди.

  • 52'

    Ларс Штиндльнинг узатмасини Эдерсон ушлаб олди.

  • 50'

    Алaссан Плеа рақиб майдонига тўпни узатди, бироқ Эдерсон вазиятни бартараф этди.

  • 49'

    Манчестер Сити тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 47'

    Илкай Гюндоган ҳужум ташкил қилмоқчи бўлди, бироқ пас ноаниқ чиқди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+1'

    Фил Фоден дарвозага зарба берди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Зарбалар бўйича: 0:2.

  • 43'

    Габриэл Жезуснинг дарвозага йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 42'

    Габриэл Жезуснинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

  • 41'

    Нико Эльведи рақибига қўполлик ишлатди, бироқ рефер уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 40'

    Жоау Канселу дарвозага зарба берди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 39'

    Денис Закария қўполлик ишлатди.

  • 38'

    Кайл Уокер ўйинни давом эттира олади.

  • 37'

    Кайл Уокер жароҳат олганга ўхшайди, шифкорлар унга ёрдам беришмоқда.

  • 35'

    Фил Фоден офсайдда қолиб кетди, лайнсмен байроғини кўтарди.

  • 33'

    Рахим Стерлингнинг юришини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 31'

    Боруссия М тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 29'

    ГООООЛ! Бернарду Силва марказга оширилган пасни боши билан дарвозанинг чап пастги қисмига аниқ йўллади.

  • 27'

    Рахим Стерлинг рейдини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 26'

    Алaссан Плеа ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

  • 26'

    Штефан Лайнер тўпга улгурмади, Эдерсон тўпни ушлаб олди.

  • 24'

    Аймерик Лапорт рақибига қўполлик ишлатди, рефере ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 23'

    Бернарду Силванинг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 20'

    Алaссан Плеа ҳужум ташкил қилмоқчи бўлди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 19'

    Алaссан Плеа дарвозага ноаниқ зарба берди.

  • 18'

    Алaссан Плеанинг пасини Эдерсон ушлаб олди.

  • 17'

    Фил Фоден тўпни жарима майдонига узатди, бироқ Рахим Стерлинг пасга зарба бера олмади.

  • 15'

    Манчестер Сити тўпни назорат қилиб, рақиб майдонига киришга ҳаракат қилмоқда.

  • 12'

    Йонас Хофманн офсайдда қолиб кетди.

  • 11'

    Бернарду Силванинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 10'

    Жоау Канселу дарвозага зарба йўллади, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 8'

    Фил Фоден дарвозага зарба беришга имкон топди, бироқ ҳимоячи вазиятни бартараф этди.

  • 7'

    Фил Фоден бурчакдан узатилган тўпга зарба берди. Ян Зоммер сайв ишлатиб зарбани қайтарди.

  • 6'

    Рахим Стерлинг тўпни рақиб майдонига узатди, бироқ ҳимоячи тўп йўналишини ўзгартириб юборди.

  • 5'

    Рахим Стерлингнинг юришини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди. Тўп ҳужумчидан майдонни тарк этди.

  • 3'

    Жоау Канселу жарима майдонига тўпни ошириб берди, дарвозабон тўпга чиқишда яхши ҳаракат қилишини намоён қилди.

  • 1'

    Денис Закария ўйин қоидасини бузди, хакам жарима тўпи белгилади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!