"Манчестер Сити" меҳмонда "Фулхэм"ни мағлубиятга учратди

Англия Премьер-лигаси 28-турида "Манчестер Сити" "Фулхэм" билан куч синашди ва қийинчиликсиз ғалабани қўлга киритди.

Ўйинни "Фулхэм" ёмон ўтказмади, бироқ "Сити" вазиятлардан унумли фойдаланиб, ғалабани илиб кетди. 47-дақиқада Жон Стоунз жарима зарбасидан сўнг боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўн дақиқадан сўнг, Габриэль Жезус ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб ҳисобни йириклаштирди. 61-дақиқада ҳакам "Фулхэм" дарвозасига пенальти белгилади, 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга оширган Серхио Агуэро ўйиндаги охирги гол муаллифи бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг, "Сити" 30 ўйинда 71 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллаб турибди, "Фулхэм" эса 29 ўйинда 26 очко билан 18-поғонада бормоқда.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!