“Манчестер Сити” мехмонда ғалаба қозониб, 2-ўринга кўтарилиб олди

Премьер-Лиганинг 17-турида “Лидс” ўз уйида “Манчестер Сити”ни қабул қилди. Учрашув давомида “шаҳарликлар” устунлик қилди. Биринчи бўлим сўнгига келиб Родри ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Холанд дубль қилиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 73-дақиқада Стрёйк бурчакдан узатилган пасни голга айлантириб орадаги фарқни қисқартирди.

Ушбу 3 очко “Манчестер Сити”га турнир жадвалида 2-ўринга қатишига ёрдам берди. “Лидс” эса 15 ўринда бормоқда.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!