"Манчестер Сити" МЛС чемпионатининг энг яхши дарвозабонини таркибга қўшиб олади

“Коламбус” клуби дарвозабони Зак Стеффен тез орада ўз омадини Англия Премьер-лигасида синаб кўриши мумкин.

23 ёшли АҚШ терма жамоаси футболчиси “Манчестер Сити”га ўтишга яқин турибди. Томонлар трансфер бўйича келишувга эришган. Унинг трансфер нархи 10 миллион долларга баҳоланган. Бонуслар йўқ. Харид январ ойидаги қишки трансферлар мавсумида амалга оширилади.

Бу мавсум Стеффен МЛС мунтазам чемпионатида энг яхши дарвозабон дея эътироф этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!