“Манчестер Сити” муҳим футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг етакчиларидан бири ҳисобланган Фил Фоденга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Tecno

Daily Mail хабарига кўра, “шаҳарликлар” яқин кунларда 25 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш бўйича келишиб олишни мақсад қилган. Унинг клуб билан тузган битими 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Фоден ҳам “Сити” сафида қолишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Фил АПЛ доирасида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 1 та ассист амалга оширган. Унинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 80 миллион евро этиб белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!