“Манчестер Сити” мундиал кашфиёти трансфери устида ишлаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” мутасаддилари таркибни кучайтириш мақсадида Франциянинг “Лилль” клуби ярим ҳимоячиси Аюб Буаддини ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда.

Бу ёзда “шаҳарликлар” Эллиот Андерсонни “Ноттингем Форест”дан 116 миллион фунт стерлинг эвазига харид қилиш бўйича келишувга эришган эди.

Бироқ бош мураббий Энцо Марескага яна камида битта марказий ярим ҳимоячи керак бўлмоқда. Бунинг асосий сабаблари Бернарду Силванинг кетиши ва Родри, Тижани Рейндерс ҳамда Нико Гонсалеснинг келажаги борасидаги ноаниқликдир.

The Athletic нашри маълумотига кўра, “Манчестер Сити” Буаддини кузатаётган клублардан бири эмас, балки трансферни амалга ошириш учун фаол музокаралар олиб бораётган асосий даъвогарлардан ҳисобланади.

Марокаш терма жамоасининг 18 ёшли футболчиси жаҳон чемпионатида ўзини жуда яхши томондан кўрсатган. “Лилль” ўзининг ёш юлдузи учун 100 миллион еврогача талаб қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Айрим клублар футболчини сотиб олгандан кейин уни яна бир муддат “Лилль”да қолдириб ривожлантиришни режалаштирмоқда. “Манчестер Сити” эса Буаддини дарҳол асосий жамоага интеграция қилишни истаяпти.

Футболчи яқин вақт ичида ўз келажаги бўйича якуний қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!